Линклар

Рус Православ черкови Инжилни ўзбек тилида оммавий чоп этмоқчи


Миссионерлик комиссияси икки йилдан бери бу масалада Россия Федерал миграция хизмати билан иш олиб боради.

Миссионерлик комиссияси икки йилдан бери бу масалада Россия Федерал миграция хизмати билан иш олиб боради.

Россия Православ черкови ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун ўзбек тилида Инжил китобини чоп этиш режаларини эълон қилди.

Москвадаги Епархия кенгаши қошидаги миссионерлик комиссиясининг 5 июнь куни маълум қилишича, Инжилнинг амалдаги ўзбекча таржимаси Стокҳолмдаги Инжил Таржимаси институти ёрдамида қайта кўриб чиқилмоқда ва уни оммавий тарзда чоп этиш режалаштирилмоқда.

Миссионерлик комиссияси раиси Дмитрий Ота шу йил бошроғида Россия ҳукумати Инжилни Марказий Осиё мамлакатлари тилларига таржима қилишни қўллаб-қувватлаши керак, деган баёнот билан чиққан эди. Унинг фикрича, инжилни таржима қилиш Россияга Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда келиб меҳнат қилаётган юз минглаб муҳожирларни рус жмаиятига интеграцилашувини рағбатлантиришнинг самарали йўли бўлади.

Миссионерлик комиссияси икки йилдан бери бу масалада Россия Федерал миграция хизмати билан иш олиб боради. Хусусан Россия маданияти, қонунчилиги ва тарихи бўйича дарслар тайёрлашда черковнинг иштирок этаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG