Линклар

3 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб Европа кинофестивали бошланди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва "Ўзбеккино" миллий агентлиги ҳамкорликда ташкил этган бу маданий тадбир Тошкент¸ Самарқанд ва Бухорода бўлиб ўтмоқда.

8 июнга қадар давом этадиган кинофестивалда Европанинг 11 давлатидан олиб келинган 13 та филм намойиш қилинади.

Филм намойишлари Тошкентда 3-8 июнь кунлари Алишер Навоий номли киносаройда¸ Самарқандда 4-8 июнь кунлари "Шарқ юлдузи" кинотеатрида¸ Бухорода 4-8 июнь кунлари "Бухоро" кинотеатрида ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG