Линклар

Украина шарқида ҳукумат билан айирмачилар ўртасида жанглар давом этмоқда


Чоршанба куни 300дан ошиқ жангари ўлдирлганини айирмачилар инкор қилмоқда.

Чоршанба куни 300дан ошиқ жангари ўлдирлганини айирмачилар инкор қилмоқда.

Украинанинг Луганск вилоятида 5 июнь куни россияпараст айирмачилар ҳукумат ҳарбийларига қарашли иккита назорат пунктига ҳужум қилгани хабар қилинмоқда.

Жангларда иккала тарафдан жароҳатланганлар бўлгани айтилмоқда. Украина Ҳарбий ва сиёсий тадқиқотлар маркази координатори Дмитро Тимчук неча киши яралангани номаълум эканини айтмоқда. Тимчукнинг яна айтишича, айирмачилар ҳукуматнинг ҳарбий конвойига ҳам ҳужум қилган, лекин жиддий зиён етказа олмаган.

Украина расмийлари 5 июнь куни Донецк вилоятининг Славянск шаҳрида айирмачиларга қарашли қурол-аслаха омбори йўқ қилинганини билдирди. Украина ҳарбийлари вакили Владислав Селезнёв хавфсизлик кучлари Славянскда “йирик қурол-аслаха” омборини йўқ қилди, дея таъкидлади.

Селезнёвга кўра, бир кун аввал 300дан ошиқ айирмачи жангари ўлдирлгани ва “аксилтеррор операция” давом этаётганини билдирди. Айирмачилар бу рақамларни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG