Линклар

logo-print

Исроил Ғарбий Соҳилда янги уйлар қурмоқчи


Фаластинликлар бу ерларни келажак давлат учун даъво қилади.

Фаластинликлар бу ерларни келажак давлат учун даъво қилади.

Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилда яҳудийлар учун 1000дан ошиқ янги уй қуриш режаларини эълон қилди.

Исроил радиосининг 5 июнь куни хабар қилишича, Исроил Уй қурилиши вазирлиги фаластинликлар келажак давлат учун даъво қилаётган ерларда жойлашган яҳудий маҳалларида уй қуриш учун тендер эълон қилган. Исроил расмийлари бу хабарни изоҳлаганича йўқ.

Бу хабар Ҳамас гуруҳини ўз ичига олувчи Фаластин бирлик ҳукуматининг тузилиши ортидан пайдо бўлди.

2 июнь куни Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бирлик ҳукуматини қасамёдга келтирди.

Қўшма Штатлар Фаластиннинг бирдамлик келишувига кўра тузилган ҳукумат билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Исроил бу хусусда хафсаласи пир бўлганини баён қилди.
XS
SM
MD
LG