Линклар

Хитой ҳукумати Уйғуристонда 29 кишини ҳибсга олди.


Хитойда сўнгги пайтларда амалга оширилган хуружлар учун мусулмон экстремистлар масъул деб кўрилмоқда.

Хитойда сўнгги пайтларда амалга оширилган хуружлар учун мусулмон экстремистлар масъул деб кўрилмоқда.

Шинжон мухтор минтақасида, Хитой расмийлари иксилтеррор амалиёт деб атаётган тадбир натижасида, 29 киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Давлатга қарашли агентликларга кўра, Уйғуристонда ҳибсга олинганларга нисбатан айирмачиликка даъват қилиш ва жамоат тартибини бузиш каби айбловлар қўйилмоқда.

Хитойда сўнгги пайтларда амалга оширилган хуружлар учун мусулмон экстремистлар масъул деб кўрилмоқда. Пекин расмийлари ҳужумлар ортида хориждаги исломчи террор гуруҳларига алоқадор диний экстремистлар турганини айтади, лекин бунга доир исботларни келтиргани йўқ.

Шинжондаги уйғур фаоллар тартибсизликлар Уйғуристонга хитой ханларнинг оммавий тарзад кўчирилаётгани ва давлат томонидан уйғурларга нисбатан камситиш сиёсатига норозилик ўлароқ келиб чиққанини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG