Линклар

Обама ва Кэмерон Путинни Украина билан мулоқотга киришишга чақирди


Британия Бош вазири Дэвид Кэмрон ва АҚШ Президенти Барак Обама.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмрон ва АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Россияни Украинанинг янги сайланган президенти Петро Порошенко билан мулоқот ўрнатишга чақирди. Обама бу ҳақда 5 июнь куни Брюсселда Британия Бош вазири Дэвид Кэмрон билан учрашувдан кейин баён қилди.

Порошенконинг президент сифатида вазифасига киришиши Россия учун қўлдан бой бериб бўлмайдиган имконият бўлади, деди АҚШ раҳбари.

Бош вазир Кэмерон эса, “Украинада вазиятни беқарорлаштириш ҳаракатлари тўхтатилиши шарт”, дея таъкидлади.

Брюсселда икки кун давом этган Катта Еттилик саммитида дунёнинг энг саноатлашган давлатлари етакчилари Президент Владимир Путинни Россиянинг Украинадаги “беқарорлаштириш” ҳаракатларни тўхтатиш, акс ҳолда Москвага нисбатан янги санкциялар жорий қилинишидан огоҳлантирди.

Саммит якунида чиқиш қилган Европа Комиссияси раиси Жозе Мануель Баррозо “Катта Еттилик Украинани сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қўллашда бирдамдир”, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG