Линклар

OzodNazar. Мўътабар Тожибоева: “Путин Ўзбекистонга дўст эмас!”


Мўътабар Тожибоева

Мўътабар Тожибоева

“Ўтюраклар клуби” халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти куни кеча, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида фашизмга қарши курашган иттифоқчи давлатлар қўшинларининг Нормандияга ташланганининг 70 йиллиги муносабати билан уюштирилажак тадбирлар арафасида Ғарб сиёсатчиларини ўша тадбирларда Россия президенти Владимир Путин билан ёнма-ён ўтирмасликка чақирди.

Ташкилотнинг кейинги йилларда Францияда яшаётган раҳбари Мўътабар Тожибоева тарқатган бу баёнот Ғарб раҳбарлари назарига тушдими – йўқми – бу бошқа масала.

Лекин шундай бўлса-да, информация оқими тубига чўкиб кетиш эҳтимоли жуда катта бўлган бу баёнотни эътиборсиз қолдиргимиз келмади.

Чунки бу баёнотда билдрилган позиция Украина масаласида негадир Россия позициясини қўллаб-қувватлаб келаётган баъзи ўзбеклар позициясидан кескин фарқланади.

Шундай қилиб, бугун “Ўтюраклар клуби” халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг OzodNazarи:


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG