Линклар

logo-print
Дунё лидерлари 6 июн куни Иккинчи жаҳон уруши пайтида иттифоқчи қўшинлар Нормандияга тушишининг 70 йиллиги тантаналарида қатнашиш учун Францияда йиғилмоқдалар.

Маросимда Россия, АҚШ ,Франция, Германия, Британия ва Канада раҳбарлари қатнашади.

Кузатувчилар Францияда ўтадиган раҳбарлар учрашувларида Украина бўхрони атрофида юзага келган халқаро тангликнинг юмшашига умид билдирмоқдалар.

Президент Франсуа Олланд Владимир Путин ва Украинанинг янги сайланган президенти Петро Порошенколарнинг юзма-юз учрашувини уюштиришга уриниб кўриши айтилмоқда.

5 июнь куни Брюсселда Катта Еттилик саммити иштирокчилари Президент Владимир Путинни Россиянинг Украинадаги “беқарорлаштириш” ҳаракатларни тўхтатиш, акс ҳолда Москвага нисбатан янги санкциялар жорий қилинишидан огоҳлантирди.

Шунингдек, Катта Еттилик Россияни Петро Порошенкони Украина президенти этиб сайланганини тан олшга чақирди.

Аввалроқ Франция радиосига берган интервьюсида Путин Нормандия тантаналарида Порошенко билан юзма-юз келишдан қочмаслигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG