Линклар

Бугун Вена шаҳрида Приднестровье бўхронига барҳам беришни мақсад этган навбатдаги сўзлашувларнинг иккинчи ва якуний куни бошланади.

Молдова ва унинг айирмачи ҳудуди Приднестровье расмийлари ўртасида ўтаётган сўзлашувларга Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Украина ва Россия медиаторлик қилмоқда.

5+2 форматида ўтаётган музокаларда АҚШ ва Европа Иттифоқидан кузатувчилар ҳам қатнашмоқда.

Молдованинг Днестр бўйи айирмачи минтақаси 1990 йилда мустақиллик эълон қилган. Томонлар ўртасида 1992 йили юз берган қуролли тўқнашувлар Россия ҳарбийларининг Приднестровьега кириши билан тўхтаган эди.

Приднестровье мустақиллиги дунёнинг ҳеч бир давлати тарафидан тан олинмаган.
XS
SM
MD
LG