Линклар

logo-print
Виталий Кличко Украина пойтахти Киев шаҳрининг ҳокими сифатида қасамёдга келтирилди.

5 май куни шаҳар кенгашида қилган чиқишида бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони коррупцияга қарши кескин кураш олиб боришини билдирди.

УДАР партияси раҳбари Кличко феврал ойида президент Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан ағдарилишига олиб келган намойишлар етакчиларидан бири эди.

Кличко 25 май куни Украина президент сайловлари билан бир вақтда ўтказилган Киев шаҳар ҳокими сайловида 57% овоз тўплади.

Аввалроқ у мамлакат президентлигига номзодини қўймаслигини ва сайловларда миллиардер Петро Порошенкони қўллашини билдирган эди.

Президентлик сайловларида ғолиб чиққан Порошенконинг инаугурацияси 7 июнь куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG