Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Миллий терма жамоа август, сентябрь ва октябрь ойларида яна бир қатор ўртоқлик учрашувларини режалаштирган. Мураббий Миржалол Қосимов шогирдлари 20 август куни Боку шаҳрида Озарбайжон миллий терма жамоаси меҳмони бўлиб, 3 сентябрь куни Тошкентда Иордания термасига мезбонлик қилади.

Шунингдек, миллий терма жамоа 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши, 10 ва 14 октябрь кунлари Дубайда Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Эслатамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Олмалиқ ва Тошкентда Уммон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказган эди. Иккала ўйин ҳам 0:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланган эди.

ФИФА эълон қилган миллий терма жамоаларнинг май ойги жаҳон рейтингида Ўзбекистон 6 поғона пастлаб, 59-ўринга тушиб кетди. Бу эса миллий терма жамоанинг Осиё рейтингида ҳам бир ўрин пастлаб, 4-ўриндан жой олишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG