Линклар

logo-print

Қозоғистон президентининг собиқ куёви Роҳат Алиев Венада ҳибсга олинди


Қозоғистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари¸ аслида хавфсизлик тизимини бошқарган собиқ куëв президентнинг тўнғичи Дариға Назарбоеванинг эри эди.

Қозоғистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари¸ аслида хавфсизлик тизимини бошқарган собиқ куëв президентнинг тўнғичи Дариға Назарбоеванинг эри эди.

5 июнь куни Австрия пойтахти Венада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиев ҳибсга олинди. France-Press агентлигига кўра, Алиев Австрия ҳукуматига ўз хоҳиши билан таслим бўлган.

Президент Назарбоевнинг катта қизи Дариғанинг собиқ эри ва Қозоғистоннинг Австриядаги собиқ элчиси Роҳат Алиев пайшанба куни кечқурин Венада ҳибсга олинган.

Ҳозирда Алиевнинг ҳибсга олинганига оид бошқа маълумотлар очиқланганича йўқ.

France-Press агентлигига кўра, Австрия ҳукуматига ўз хоҳиши билан таслим бўлган Алиев ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Хабарларга кўра, Роҳат Алиев қотиллик ва одам ўғирлаш айблови бўйича ҳибсга олинган.

Қозоғистон суди Роҳат Алиевни “Нурбанк” раҳбарлари Жолдас Тималиев ва Айбар Ҳасановларнинг ўлимида айбдор деб топган.

Тималиев билан Ҳасановлар 2007 йилда ўғирланган ва 2011 йилда улар танасининг бўлаклари топилган эди.

Қозоқ ҳукумати аввалроқ Австрия ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, Роҳат Алиевнинг экстрадициясини талаб қилган.

Қозоғистон Роҳат Алиевни жиноий гуруҳларни ташкил қилиш ва уни бошқариш, шунингдек, давлат тўнтариши қилишга уринишда айбламоқда.

Қозоғистон судлари бир қатор жиноятларда айбланган Алиевни жами 40 йиллик қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилган.

Ўтган йилнинг охирида қозоқ ҳукумати Алиевни 2006 йилда ўлдирилган сиёсий муҳолифатчи Олтинбек Сарсинбоевнинг ўлимига ҳам алоқадор деб топган.

Қозоғистон Бош прокуратураси Роҳат Алиев ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Алнур Мусаевга қарши Олтинбек Сарсинбаевнинг ўлимига алоқадорлик айблови бўйича иш очишни сўраб тақдимнома киритди.

Аввалроқ Роҳат Алиев 2006 йилда содир этилган шов-шувли сиёсий қотиллик бўйича гумонланувчи, дея эълон қилинган эди.

Қозоғистон Бош прокуратураси ва АҚШнинг Остонадаги элчиси Жон Ордуэй эълон қилган баёнотга кўра, мухолифат етакчиси Олтинбек Сарсинбаевнинг ўлдирилиши юзасидан ўтказилаётган тергов доирасида Алиевнинг қотилликка алоқадорлигига ишора қилувчи далиллар прокурорлар тарафидан кўриб чиқилган.

Айтилишича, қозоқ терговчилари АҚШ Федерал тергов бюросидан қўлёзма анализи Алиевнинг қотиллик буюртмачиси бўлганига ишора қилади.

Сарсинбаев ва унинг икки ҳамкорининг жасадлари 2006 йилнинг февралида Олмаота яқинида қатл қилинган ҳолда топилган эди.

Қотиллик содир этилган пайтда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида бўлган Роҳат Алиев 2007 йилдан бери Европада муҳожиратда яшайди.

Австрия ҳукумати Қозоғистон Алиевни адолатли судлов билан таъминлай олмаслигини айтиб, унинг экстрадициясини рад қилган эди.

2011 йилнинг июлида Австрия адлия тизими Алиев бўйича ўзининг мустақил текширувини бошлаган.

Сиёсатчи ва тадбиркор Алиев ўзига қўйилаётган айбловлар қалбакилаштирилгани, унинг президентликка номзодини қўйиш истагини билдиргани учун унга нисбатан сохта айбловлар тўқиб чиқарилаётгани ҳақида бир неча бор айтган.

Озодлик мухбири билан суҳбат. 2009 йил¸ 2 июль. Вена

Қозоғистон президентининг собиқ куëви¸ мамлакат Хавфсизлик хизмати раисининг собиқ биринчи ўринбосари Роҳат Алиев¸ қайнотаси сиëсатини очиқ танқид қилишга ўтган даврда Озодлик саволларига ҳам жавоб берган эди.

Собиқ КГБ мероси ҳақида бошланган бу суҳбат бошида Алиев¸ " Хавфсизлик тизимлари айни давлатлардаги мустабидларни иқтидорда ушлаб турган асосий омил сифатида кўрилади. Қачон хавфсизлик хизмати мустабидларнинг эмас¸ балки миллат манфаати учун ишлайди?" деган саволга жавоб берган эди.

Қозоғистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Роҳат Алиев билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:
XS
SM
MD
LG