Линклар

Кеча Австрия пойтахти Венада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиев ҳибсга олинди. France-Press агентлигига кўра, Алиев Австрия ҳукуматига ўз хоҳиши билан таслим бўлган.

Ҳозирда Алиевнинг ҳибсга олинганига оид бошқа маълумотлар очиқлангани йўқ.

France-Press агентлигига кўра, Австрия ҳукуматига ўз хоҳиши билан таслим бўлган Алиев ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Хабарларга кўра, Роҳат Алиев қотиллик ва одам ўғирлаш айблови бўйича ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG