Линклар

logo-print
Бугун Афғонистонда президентликка номзод, мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳга суиқасд қилинди.

Озодлик афғон хизмати хабарига кўра, Абдуллоҳнинг ўзи талафот кўрмаган, лекин суиқасд оқибатида тўрт нафар сиёсатчи ҳалок бўлган.

Суиқасд Кобул ғарбидаги меҳмонхона яқинида Абдуллоҳ сайловолди митингида иштирок этаётган пайтда уюштирилган.

Ҳозирча ҳужум бўйича масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.

Афғонистонда ўтказилган президент сайловининг биринчи босқичида 53 яшар Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва мамлакат молия вазири 64 яшар Ашраф Ғанилар ғолиб чиққан.

14 июнга белгиланган сайловнинг якуний босқичида Абдуллоҳнинг қўли баланд келиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG