Линклар

logo-print
Сарлавҳага чиқарилган саволни 2 йилдан бери Россияда ишлаб юрган тошкентлик Фурқат Раҳматуллаевга бердик. Бу ўша - 17 апрель куни Интернетга жойлаштирган видеомурожаатида Президент Ислом Каримовни давлатни бошқаришда лаёқатсизликда айблаган Фурқат Раҳматуллаевдир.

Бугунги суҳбатда унинг ўша мурожаатига қайтганимиз йўқ. Фурқат алоқа тармоқлари муҳандиси бўлгани учун шу куннинг янгиликларидан бири юзасидан унинг фикрини билмоқчи бўлдик.

Гап шундаки, Ўзбекистонда давлат муассасалари ходимларига ишга тааллуқли ҳужжат ва маълумот алмашинувини фақат миллий электрон почта орқали амалга ошириш ҳақида кўрсатма берилмоқда. Хусусан, олий ўқув юртлари ректор ва ўқитувчиларидан тортиб талабаларнинг ҳам umail.uz тизимидан рўйхатдан ўтишлари шартлиги айтилган.

Фурқат Раҳматуллаевнинг OzodNazarида шу масала, Путиннинг Ўзбекистонга дўст ёки душманлиги масаласи ва албатта, сарлавҳага чиқарилган масала атрофида сўз бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG