Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:03

"Москва-Сити" муҳожирлардан "тозаланмоқда"


Россия Федерал миграция хизмати ва Москва полицияси ходимлари томонидан Россия пойтахтида тахминан 400 меҳнат муҳожири ҳибсга олинди.

Россия Федерал миграция хизмати ва Москва полицияси ходимлари томонидан Россия пойтахтида тахминан 400 меҳнат муҳожири ҳибсга олинди. 5 июнь куни бўлиб ўтган рейд давомида ушланган ишчиларнинг аксар қисми ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга оширгани иддао қилинмоқда.

ФМС бошқармаси муҳожирларни ОМОН махсус отрядлари ёрдамида тутгани айтилди.

Москва полиция бошқармаси, ушланланлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Украина ва Молдова фуқаролари борлигини маълум қилди.

Полиция расмий хабарида "уларнинг барчаси Россия ҳудудида содир этилган жиноятларга алоқадорликка текширилади ва мамлакатдан депортация қилинади", дейилади.

Бироқ, полиция текширувидан кейин расмийлар томонидан "ноқонуний" деб эълон қилинган меҳнат муҳожирларидан атиги 180 нафари Россия миграция қонунчилигини бузган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб боргани иккинчи маротаба "расман" эълон қилинди. ФМС ҳар бир "нолегал" учун суд орқали иш берувчилардан 1 миллион рублгача жарима олмоқчи эканини билдирди.

Кузатувчилар "Москва-Сити" ва шаҳардаги "тозалаш" рейдлари май охирларида у ерда содир бўлган ўзбеклар орасидаги оммавий муштлашувдан кейин авжига чиққанини таъкидламоқда.

Ўша жанжалдан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари "Сити" да ишлаётган 450 нафар муҳожирни полиция бўлимларига олиб келиб, сўроққа тутган эди.

“Москва-Сити” бизнес-марказида ишлаётган меҳнат муҳожирлари орасида бўлиб ўтган жанжал тўғрисидаги видео 26 май куни Youtube порталида пайдо бўлди. Бундан хабар топган шаҳар полицияси қурилиш объектлари ва шаҳар бозорларида "зачисткалар"ни авж олдириб юборди.
XS
SM
MD
LG