Линклар

Францияда Россия президенти Владимир Путин ва Украинанинг янги президенти Петро Порошенко учрашди.

Хабарларга кўра, улар Украина бўҳронини муҳокама қилиб, мамлакат шарқидаги зўравонликларни тўхтатишга чақиришган.

Воқеа жойидан олинган хабарга кўра, АҚШ Президенти Барак Обама билан президент Путин ўртасида Украинадаги вазият бўйича норасмий фикр алмашув бўлиб ўтган. Президентлар Украина бўҳронини тинч йўл билан ҳал қилиш борасида гапиришган.

Бугун эрталаб президент Путин Германия канцлери Ангела Меркель билан ҳам Украина масаласида суҳбатлашган.

Ушбу учрашувлар Иккинчи жаҳон уруши пайтида иттифоқчи қўшинлар Нормандияга тушишининг 70 йиллиги тантаналари пайтида бўлиб ўтаяпти.

Ушбу тадбирда Россия, АҚШ ,Франция, Германия, Британия ва Канада раҳбарлари қатнашаяпти.

Кузатувчилар Францияда ўтаётган дунё лидерлари учрашувларида Украина бўхрони атрофида юзага келган халқаро тангликнинг юмшашига умид билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG