Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик таниқли боксчи Руслан Чагаев бугун Грозний шаҳрида пуэрто-риколик боксчи Фрес Окендога қарши рингга тушиши керак эди.

Мусобоқа ташкилотчиларига кўра, жанг бир ойга кечиктирилган. Руслан Чагаев ва Фрес Окендо ўртасидаги бокс жанги 6 июлда Чеченистон пойтахти Грозний шаҳридаги “Аҳмад Aрена” спорт мажмуида бўлади.

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида туғилган Чагаев ўтган йилдан буён бокс жангларида Чеченистондаги Аҳмат Ҳожи Қодиров номли бокс клубини намоён этиб келмоқда.

Руслан Чагаев жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритса украиналик Владимир Кличкога қарши рингги тушиш режаси борлигини айтган.
XS
SM
MD
LG