Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:36

Петро Порошенко Украина мустақиллигини ҳимоя қилишга ваъда берди


Украинанинг янги сайланган президенти Петро Порошенко бугун пойтахт Киевда қасамёдга келтирилди.

Ўз қасамёд нутқида Порошенко Украина суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишга ва фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга ваъда берди.

48 ёшли тадбиркор, "Рошен" қандолатчилик ширкатининг эгаси Порошенко 25 май куни Украина ўтказилган президентлик сайловида сайловчиларнинг 55 фоиз овозини қозониб, ғолиб чиққан эди.

Киевдаги иннаугурация маросимида Украина Олий Радаси депутатлари, қатор давлат етакчилари ва расмийлари, жумладан АҚШ вице-президенти Жо Байден ва Беларус президенти Александр Лукашенколар қатнашди.
XS
SM
MD
LG