Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:04

Афғонистон шимолида сув тошқинларидан юздан зиёд одам нобуд бўлди


Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинларидан юздан зиёд одам нобуд бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият расмийлари Озодликка маълум қилди.

Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ёш болалар ва аёллар экани айтилмоқда. Юзлаб одам ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Афғонистон шимолида тинимсиз ёғингарчиликлар сув тошқинларини келтириб чиқарди. Тошқин оқибатида гуваладан қурилган уйлар йиқилди.
XS
SM
MD
LG