Линклар

Порошенко: Қрим Украинаники бўлган, ҳозир ҳам шундай ва келажакда ҳам Украинаники бўлади


Бугун Киевда қасамёдга келтирилган Украина президенти Петро Порошенко яқин кунларда мамлакатнинг шарқий вилоятларига сафар қилишни режалаётганини айтди.

Жаноб Порошенко айирмачиларни қуролларни ташлашга чақирди, одам ўлдирмаганлар ҳамда террорчиларга мадад бермаганлар авф этилишини ваъда қилди.

Петро Порошенко Россия Қримни босиб олганини таъкидлар экан Қрим ва Украинанинг давлат тузими масаласида ҳеч ким билан муроса қилинмасилигини айтди.

- Қрим Украинаники бўлган, ҳозир ҳам шундай ва келажакда ҳам Украинаники бўлади, - деди Порошенко.
XS
SM
MD
LG