Линклар

logo-print

Жанубий Осетияда парламент сайловлари бўлаяпти


Бугун Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия минтақасида парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Марказий сайлов комиссияси бошлиғи Белла Плиеванинг Интерфаксга берган маълумотига кўра, сайловчилар сайловда жуда фаол иштирок этмоқда.

Сайловда иштирок этаётган тўққизта партиядан 34 депутат парламентга беш йил муддатга сайланади.

Жанубий Осетия Миллий Хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, хавфсизлик юзасидан 7 ва 8 июнь кунлари Грузия билан чегаралар ёпиб қўйилган.

Абхазия ва Жанубий Осетия 2008 йилда Россия билан Грузия ўртасидаги қисқа уруш ортидан Кремль томонидан мустақил давлат сифатида тан олинган эди.

Икки минтақа мустақиллиги Никарагуа, Венесуэла ва Тинч Океанидаги Науру орол давлати томонидан тан олинган.
XS
SM
MD
LG