Линклар

Россия Украинадаги айирмачиларни тўхтатса, АҚШ янги санкция қўлламоқчи эмас


АҚШ Давлат котиби Жон Керри агар расмий Кремль Украинадаги айирмачилар ҳаракатини тўхтатишга уринса, Россия янги санкциялардан қутилиб қолиши мумкинлигини таъкидлади.

Керрига кўра, Россия айирмачиларни қуролларини ташлаб, ишғол қилинган биноларни бўшатишга кўндириши натижасида Украина бўҳронини тўхтатиш имкони пайдо бўлиши мумкин.

Ғарб давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар ушбу мамлакатнинг барча иқтисодий тизимларини қамраб олиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG