Линклар

Бугун Косовода муддатидан олдинги парламент сайловлари ўтказилмоқда. 7 май куни Косово парламенти тарқатиб юборилгач, паламентни янгидан сайлаш зарурати туғилди.

Парламент аъзолари миллий армия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжати борасида туғилган саволлар бўйича бир тўхтамга кела олмагач, парламент тарқатиб юборилган эди.

Косово парламентига 120 депутат уч йил муддатга сайланади. Парламентдаги 20 та ўрин миллий озчилик вакилларига ажратилган.

Янги парламент сайлангач, депутатлар Косово президенти ва Бош вазирини сайлаш масаласини овозга қўйишади.

Косово Демократик партияси лидери Ҳошим Тачи Бош вазир лавозимига учинчи бор даъвогарлик қилмоқда.

Ушбу мамлакатда ишсизлик кўрсаткичи 35 фоизни ташкил қилади. Иқтисодий кўрсаткичларнинг пастлиги Косово аҳолиси орасида норозиликларга сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG