Линклар

logo-print

“Омонатга қўйган 200 минг сўм пулимга 200 сўм беришмоқчи”


Отахоннинг ҳисоб- китоби бўйича 23 йил аввал омонатга қўйган пули бугунга келиб, 20 миллион сўмга тенг бўлиши лозим эди.

Отахоннинг ҳисоб- китоби бўйича 23 йил аввал омонатга қўйган пули бугунга келиб, 20 миллион сўмга тенг бўлиши лозим эди.

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Халқ банки раҳбарияти фарғоналик отахонга бундан 23 йил аввал омонатга қўйилган 200 минг сўм пули эвазига атиги 200 сўм таклиф қилди. Отахоннинг Озодликка айтишича, унинг ҳисоб-китоби бўйича омонатга қўйган пули 20 миллион сўмга тенг бўлиши лозим эди.

OzodMikrofonга боғланган отахоннинг сўзларига кўра, бундан 23 йил аввал қизи номига Бағдод тумани Халқ банки омонатига қўйган 200 минг сўм пулига ўша пайтда 20 та сигир олиш мумкин бўлган:

- 1993 йили қизимнинг номига 200 минг сўм пул қўйгандим. Кеча икки ўғлим билан қизимни жўнатсам, 23 йилдан кейин 200 сўм қилиб беришди. Ёки ўзлари еб юборди, ёки бир коррупция аралашди. Натижада банклар ё ёлғончи, ё муттаҳам. Ўша қўйган 200 минг сўм пулимни бракка чиқарди. 200 сўмини олмадим. 200 сўмга мен морожние олиб ейманми? 200 минг сўм пул 200 сўм бўлиб қоладими? 200 минг сўмга ўша пайтда 20 та мол берарди. Мени ҳисобим бўйича 20 миллион сўм бўлиши керак эди. 23 йил ичида қанча нарх ошди. Бу Ўзбекистон жуда хитрий бўлиб қолган, - дея нолиди исмини очиқламаслимкни сўраган фарғоналик отахон.

У киши билан суҳбатни қуйида тингланг:



******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG