Линклар

logo-print
Бугун Қоҳирада Мисрнинг янги сайланган президенти Абдул Фаттоҳ Сисий қасамёдга келтирилди.

Сисийнинг иннаугурация маросими Миср Конституция суди биносида ўтказилди.

Кейин Қоҳиранинг "Ал-Иттиҳадия" саройида янги президент хорижий давлатларнинг вакилларини қабул қилди.

Расмий маълумотга кўра, 26 майдан 28 майга қадар Мисрда ўтган президент сайловида собиқ мудофаа вазири Сисий сайловчиларнинг 97 фоиз овозини олишга муваффақ бўлган.

Абдул Фаттоҳ Сисий ўтган йил июлида президент Мурсий ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганидан бери давлатни бошқариб келаётган эди. Ўшандан бери Мурсий доҳил бўлган Мусулмон Биродарлиги партияси вакиллари таъқибга учраб, қонундан ташқари деб эълон қилинди.

Мурсий тарафдорлари намойишга чиқиши ортидан мамлакат бўйлаб авж олган зўравонликларда юзлаб одам ҳалок бўлган ва Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг мингдан ошиқ вакили ўлимга ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG