Линклар

Эртага Брюсселда Украина, Россия ва Европа Иттифоқи Киевнинг Кремлдан газ бўйича қарзини муҳокама қилади.

Россия Энергетика вазирлиги вакилининг маълумотига кўра, ушбу йиғилишда келгусида Украинага бериладиган газнинг нархи ҳам муҳокама қилинади.

"Газпром" Кремлнинг иттифоқчиси бўлган Виктор Янукович ҳокимиятдан четлатилгач, Украинага бир минг кубометр газ учун нархни 268 доллардан 485 долларга кўтарган.

30 май куни Украина ҳукумати "Газпром"га 800 миллион АҚШ долларини тўлади.

Лекин расмий Киев Кремль таклиф қилаётган газ нархининг номақбуллигини айтиб, агар уни пасайтирмаса, Россия устидан Стокҳолм арбитражига мурожаат қилишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG