Линклар

OzodMikrofonга Россиянинг Свердловск области, Екатеринбург шаҳридан боғланган ўзбекистонлик Аминжон ака шаҳарнинг Берёзовский районидаги "Поликлиника" номли автобус бекатида Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлган паспортни топиб олгани ва унинг эгасини қидираётганини айтди.

Хорижда юрган ўзбекистонликлар учун йўқолган паспортни топишу тиклаш нақадар катта муаммо эканини яхши билган тингловчи ҳамюртига кўмаклашиш ниятида.


Суҳбатдошимизнинг айтишича, йўқолган паспорт 1992 йилда Сурхондарёда туғилган Исломжон Сатторовга тегишли.

Паспорт 31 май - шанба куни кундузи, бекатнинг автобус тўхташ жойига яқин қисмидан топилган. Паспорт эгаси ёки уни таниганлар Аминжон акага телефон қилишлари мумкин: + 8 965 515 7687.

Қуйида ҳамюртига ёрдам бериш истагида бўлган тингловчи билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG