Линклар

Ҳошим Тачи партияси Косоводаги сайловда ғалаба қозонганини даъво қилди


Косово Демократик партияси лидери Ҳошим Тачи.

Косово Демократик партияси лидери Ҳошим Тачи.

Иқтидордаги Косово Демократик партияси 8 июнь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонганини иддао қилмоқда.

Партия раисининг ўринбосари Қадри Весели кеча оқшом Приштинада ўтказилган матбуот анжуманида ўз партияси сайловда энг кўп овоз олганини қайд этди.

Якшанба куни Косовода ўтказилган парламент сайловларида, дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 43 фоизи қатнашган.

Агар сайловда Косово Демократик партияси ғалаба қозонгани тасдиқланса, Ҳошим Тачи учинчи маротаба бош вазир курсисини эгаллаш ва ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқини қўлга киритади.

Косово парламентига 120 депутат уч йил муддатга сайланади. Парламентдаги 20 та ўрин миллий озчилик вакилларига ажратилган.
XS
SM
MD
LG