Линклар

logo-print

Болгария рус газини ташишга мўлжалланган қувур қурилишини тўхтатмоқчи


"Жанубий оқим" газ қувури харитаси.

"Жанубий оқим" газ қувури харитаси.

Болгария Европа Иттифоқи ва АҚШ танқиди ортидан Россия томонидан барпо этилаётган “Жанубий оқим” газ қувури қурилишини тўхтатади. Бу ҳақда Болгария бош вазири Пламен Орешарски америкалик сенаторлардан билан бўлган учрашувдан кейин билдирди.

“Мен барча ишларни тўхтатиш ҳақида буйруқ бердим. Биз бу борада Брюссель билан маслаҳатлашилганидан кейин бир қарор қабул қиламиз”, деди Болгария бош вазири.

Россия Энергетика вазирлиги газ қувури қурилиши тўхтатилгани ҳақида ҳали Болгариядан ҳеч қанақа расмий билдирув хати келмаганини маълум қилди.

“Жанубий оқим” газ қувури Россия газини Украинани айланиб ўтган ҳолда Европа Иттифоқига ташишга мўлжалланган лойиҳа бўлиб ҳисобланади. Бу лойиҳа Болгарияда жамланган рус газини Сербия, Венгрия ва Словенияга, ундан нари эса Италия ва Австрияга етказиб беришни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG