Линклар

logo-print

Брюсселда Россиядан Украинага газ етказиб бериш масаласи муҳокама қилинади


Украинадаги газ омборларидан бири.

Украинадаги газ омборларидан бири.

Украина, Россия ва Европа Иттифоқи мулозимлари 9 июнь куни Брюсселда Киевнинг Москвадан табиий газ бўйича қарзи юзасидан музокараларнинг навбатдаги даврасига йиғилиши кутилмоқда.

Россия Энергетика вазирлиги уччала томон келажакда Украинага экспорт қилинадиган рус гази нархи бўйича ҳам музокара олиб боражагини билдирган.

Украинада россияпараст президент Виктор Янукович иқтидордан кетказилганидан сўнг Москва бу мамлакат учун газ нархини қарийб икки баробар оширмоқчи.

Киев Москвага газнинг ҳар минг куб метри учун 268,5 доллардан тўлашни таклиф қилмоқда, айни пайтда Москва эндиликда Киевдан ҳар минг куб метр газ учун 485 доллардан ҳақ талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG