Линклар

И.Каримов: Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлар мустақиллигига таҳдиддир


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия етакчилигида тузилган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи унга аъзо давлатлар суверенитетига таҳдиддир, дея баёнот берди.

“EurasiaNet” нашрининг хабар қилишича, 5-6 июнь кунлари Тошкентда ўтказилган Озиқ-овқат хавфсизлигига доир халқаро анжуманда сўз олган президент Каримов Кремльнинг аввалги лойиҳаси бўлган Божхона иттифоқи асосида яратилган ташкилот унга кирган давлатларнинг мустақиллигини, жумладан иқтисодий сувренитетини йўқотиш эҳтимолини туғдиради, деган фикрларни илгари сурган.

Россия, Қозоғистон ва Беларус ўтган ойда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини тузишга доир келишувни имзолаган эди. Танқидчилар мазкур тузилмани Россия Президенти Владимир Путиннинг собиқ Совет Иттифоқини тиклаш уриниши ўлароқ баҳоламоқда.

Россия собиқ иттифоқ республикаларини ЕОИИга қўшилишга кўндиришга уриниб келмоқда.

Ўзбекистон раҳбари Россия етакчилигидаги интеграциялашув лойиҳалари биринчи марта танқид қилаётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG