Линклар

Президент Порошенко Украина шарқида жанглар шу ҳафта тугатилиши керак, демоқда


Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко мамлакат шарқидаги жангу жадаллар “шу ҳафта” тугатилиши керак, дея баён қилди.

8 июнь куни эълон қилган баёнотида, Порошенко “ҳар куни одамларнинг ҳалок бўлаётгани, Украина ҳар куни бундай катта қурбонлик келтираётгани мен учун қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир”, дея таъкидлади.

“Ҳар бир украиналикнинг хавфсизлигини кафолатлаш учун Украина чегарасини тиклаш ўта муҳимдир”, деди Порошенко.

Президент бу фикрни 7 июнь куни Киевда қасамёдга келтирилиши ортидан билдирди.

Порошенко якшанба куни Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили ва Россиянинг Украинадаги элчиси билан ҳам учрашди.

Россияпараст айирмачилар Украина шарқида ҳукумат биноларини эгаллаб олган ва бир неча ҳафтадан бери Украина ҳукумати кучлари билан жанглар давом этмоқда.

Якшанба куни Славянск шаҳрида кескин жанглар рўй берди.
XS
SM
MD
LG