Линклар

logo-print

Анна Политковская қотиллигида айбланганларнинг икки нафари умрбод қамоққа ҳукм қилинди


Судланувчилар ҳукм ўқилаётган пайтда кулиб ўтиришди.

Судланувчилар ҳукм ўқилаётган пайтда кулиб ўтиришди.

Москва суди таниқли журналист Анна Политковская қотиллигида айбланган беш судланувчининг икки нафарига умрбод қамоқ жазосини берди.

Судланувчи Лом-Али Гайтукаев 2006 йилдаги қотилликни ташкил қилганлик, Рустам Махмудов эса, уни бевосита амалга оширганликда айбдор деб топилди ва умрбод қамоққа маҳукум қилинди.

Май ойида ҳакамлар ҳайъати беш судланувчидан тўрт нафарини Политковская қотиллигини уюштирганлик, Махмудовни эса, уни амалга оширганликда айбдор, деб эълон қилган эди.

Сувланувчиларнинг қолган уч нафари – собиқ полициячи Сергей Хожиқурбонов билан ака-ука Иброҳим ва Жаброил Махмудовларга 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси берилди.

Кремльнинг Чеченистонга доир сиёсатининг кескин танқидчиси бўлган Анна Политковская 2006 йил 7 октябрь куни Москвадаги уй олдида отиб ўлдирилган эди. Қотиллик буюртмачилари ҳамон ноаниқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG