Линклар

logo-print

Афғонистонда Толибон ҳаракатига аъзо тожикистонлик ўзбеклар қўлга олинди


Афғонистон матбуотининг хабар қилишича, мамлакат шимолидаги Қундуз вилоятида асли тожикистонлик, миллати ўзбек бўлган икки толиб жангариси қўлга олинган.

Қундуз полицияси расмийси Саид Сравар Ҳусайнийнинг 9 июнь куни Озодликка айтишича, душанбага ўтар кечаси махаллий хавфсизлик кучлари тарафидан қўлга олинганларнинг фақат исмлари маълум. Улар ўзларини Комил ва Умар, деб таништирган.

Ҳусайнийга кўра, улар миллати ўзбек Тожикистон фуқароларидир ва Афғонистонга Россиядан келган.

Улар билан бирга бўлган асли покистонлик экани айтилаётган яна бир жангари таслим бўлишдан бош тортиб, ўзини портлатиб юборган.

Ўтган ҳафта тожик расмийлари Тожикистон-Афғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниган тожикистонлик қўлга олинганини билдирган эди. Расмийларга кўра, у Толибон ҳаракатига қўшилиш ниятида бўлган.
XS
SM
MD
LG