Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:20

Политковская қотилларидан иккисига умрбод қамоқ берилди


Журналист қотиллари деб топилган бешовлон ўзларига ҳукм ўқилаётган пайтда жилмайиб ўтиришди.
Журналист қотиллари деб топилган бешовлон ўзларига ҳукм ўқилаётган пайтда жилмайиб ўтиришди.

Душанба куни Москва шаҳар суди таниқли журналист Анна Политковскаяни ўлдиришда айбдор деб топилган чеченистонлик Лом-Али Гайтукаев ва Рустам Маҳмудовларни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди. Яна уч нафар айбланувчи - Иброҳим Маҳмудов, Жаброил Маҳмудов ва собиқ полициячи Сергей Ҳожиқурбоновлар ўзоқ муддатларга қаттиқ режимли колонияга жўнатилди.



9 июн куни Москва шаҳар суди журналист Анна Политковская қотиллигида айбланаётган бир гуруҳ жиноятчилар иши юзасидан ўз ҳукмини эълон қилди.

Шу тариқа, терговчилар чеченистонлик Рустам Маҳмудов 2006 йилда “Новая газета” журналисти Анна Политковскаяни Москва марказида "Макаров" пистолетидан бошига икки марта отиб ўлдирганликда, яна бир неча киши бу қотилликни тайёрлаганликда айбдор, деб эълон қилинди.

2008 йилдан буён давом этаётган суд маҳкамасида журналист қотиллигини уюштиришда Рустамнинг акалари Иброҳим ва Жаброил Маҳмудовлар, амакиси Лом-Али Гайтукаев ва собиқ оператив ходим Сергей Ҳожиқурбоновлар иштирок этгани ўз исботини топди.

2008 йилдаги биринчи маҳкамада ака-ука Маҳмудовлар айнан ҳакамлар ҳайъати томонидан оқланган эди. Бироқ, 2013 йилда янги айбланувчи – москвалик бизнесмен қотиллигини ташкиллаштиргани учун қўлга тушган Лом-Али Гайтукаев пайдо бўлди. У Политковскаяни ўлдиришга бевосита раҳбарлик қилганликда айбдор деб топилди. Милиция оператив ходимлари Сергей Хожиқурбонов ва Дмитрий Павлюченковлар журналистнинг уй адреси ва бошқа шахсий маълумотларни “ижрочиларга” йиғиб берган.

2006 йилнинг 7 октябрида ака-ука Маҳмудовлар ишдан қайтиб келаётган Анна Политковскаяни кузатиб келган ва подъездга кирганида Рустам уни отиб ташлаган.

Ниҳоят, 6 йиллик суд маҳкамасидан кейин 2014 йилнинг 20 майида ҳакамлар ҳайъати барча айбланувчиларни айбдор деб топди ва айблов хулосасини эълон қилди. Унга биноан Лом-Али Гайтукаев ва Рустам Маҳмудовлар умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди; Иброҳим Маҳмудов -12 йилга, Жаброил Маҳмудов -14 йилга ва милиция собиқ ходими Сергей Ҳожиқурбоновлар 20 йилга қаттиқ режимли қолонияга жўнатилди.
Политковская иши: ҳукм қатъий¸ шикоятга ўрин йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:05 0:00

Политковская тўғрисида оператив маълумотларни йиғиб берган милиция собиқ ходими Дмитрий Павлюченков аллақачон 2012 йилда 11 йилга қамоққа маҳкум этилган эди. У тергов билан келишув асосида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жиноятни содир этган шахсларга нисбатан инкор этиб бўлмайдиган далил-исботларни келтирган. Павлюченков журналист ортидан ноқонуний кузатиш ўрнатгани, пистолет топиб бергани ва уни қотил Рустам Маҳмудовга топширганига иқрор бўлган.

Суд жараёнида барча судланганлар ўзини айбсизлигини иддао қилиб келди.

Айни пайтда, журналист Политковская қотиллиги буюртмачиси номаълум қолмоқда. Тергов қотиллик буюртмачилари қаторида марҳум қочқин олигарх Борис Березовский, собиқ чечен жангариси Аҳмед Закаевларни ҳам гумонлаган эди.

Анна Политковскаянинг фарзандлари манфаатини судда ҳимоя қилиб келаётган адвокат Анна Ставицкая Озодлик билан суҳбатда Политковская ишида нуқта қўйиш эрта деб ҳисоблашини айтди.

- Биз бу жиноий иш фигурантлари тўлиқ таркибда судланувчилар курсисига ўтириб, улар жазога тортилмагунча, жиноят фош этилган деб ҳисобламаймиз, чунки қотиллик буюртмачилари ҳанузгача аниқланмаган,- деди адвокат Анна Ставицкая.
XS
SM
MD
LG