Линклар

Қирғизистон АҚШ қидираётган "вор в законе" Қамчибек Колбаевни озод қилди


Қамчибек Колбаев ўтган йили 5,5 йилга қамоққа ҳукм қилинган эди.

Қамчибек Колбаев ўтган йили 5,5 йилга қамоққа ҳукм қилинган эди.

Қирғизистонлик таниқли ўғрибоши қамоқдан озод қилинди. Қирғизистон жазони ижро этиш тизими вакилларининг Озодликка айтишича, "вор в законе" мақомига эга Қамчибек Колбаев 8 июнь куни қўйиб юборилган.

Ўтган ойда АҚШ Давлат департаменти Колбавенинг жионий тармоғига доир молиявий механизмларини ишдан чиқаришга ёрдам бера оладиган маълумотлар учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот эълон қилган эди.

2011 йилда Қўшма Штатлар Колбаевни йирик халқаро наркотрафикка алоқадорлар рўйхатига киритган эди. У билан бирга ўзбекистонлик жиноят олами авторитетларидан бири Ғафур Раҳимов ҳам наркотрафикка алоқадор, деб эълон қилинган.

39 яшар Колбаев 2012 йилнинг декабрида Бирлашган Араб Амирликларидан Қирғизистонга экстрадиция қилинган эди. Суд уни тамаирликда айбдо, деб топиб 5,5 йилга қамоққа ҳукм қилган эди. Унинг қамоқ жазоси, ҳеч бир изоҳсиз, уч йилга қисқартирилган эди.

Қирғизистон расмийлари Колбаевнинг озод қилинганини маҳаллий қонунчилик билан изоҳламоқда. Қирғиз қонунларига кўра, тергов изоляторида бир кун жазони ижро этиш муассасидаги икки кунга тўғри келади.
XS
SM
MD
LG