Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:47

OzodNazar: “Русча” Евросиёни рад этган Каримов “корейсча” Евросиёга қўшиладими?


Ўтган ҳафта охирида озиқ-овқат хавфсизлигига доир Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Президент Каримов Россия, Қозоғистон ва Беларус ўртасида тузилган янги иқтисодий иттифоқни танқид остига олиб, бундай иттифоқлар сиёсий мустақилликка хавф туғдиришидан огоҳлантирди.

Россия, Беларус ва Қозоғистон раҳбарлари 29 май куни Остонада учрашиб, уч давлат ўртасидаги Евросиё иқтисодий иттифоқини тузишга доир битимни имзолагандилар.

Душанба куни “Евросиё” сўзи бошқа бир контекстда қўлланилди. Корея Республикаси (Жанубий Корея) Президенти Пак Кин Хенинг келаси ҳафтада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга сафар қилажаги тўғрисида хабар қилар экан, Yonhap агентлиги бундай ёзди:

“Келаси душанба куни бошланажак ташрифлардан мақсад Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва Жанубий Корея раҳбариятининг “Яхлит Евросиё”ни яратиш ташаббусини илгари суришдир”.

Албатта, Москва таклиф қилаётган “Евросиё” Сеул таклиф қилаётган “Евросиё” эмас, лекин шунга қарамай, шаклан ўхшаш бу тушунчалар ўртасидаги муштарак жиҳатлар (агар бўлса) ва тафовутлар ҳақида сўз бўлди сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarида.

XS
SM
MD
LG