Линклар

logo-print

Карачи аэропортига ҳужум учун масъулиятни Таҳрики Толибон ўз зиммасига олди


Покистонлик толиблар Карачи аэропортига ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Душанбага ўтар кечаси содир этилган ҳужумда камида 28 киши ҳалок бўлган. Улардан 10 нафари жанггарилар, қолганлари эса аэропорт қўриқчилари ва ходимлари экани айтилмоқда.

Озодликнинг Покистон хизмати мухбири Қосимхон маҳаллий расмийлар берган маълумотга таянган ҳолда, Карачи аэропортига ҳужум қилган жанггарилар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлганини маълум қилди.

Озодлик билан телефон орқали боғланган Покистондаги Толибон ҳаракати вакили аэропортга ҳужум ўтган йили АҚШ дрони воситасида ўлдирилган Таҳрики Толибон Покистон ҳаракати етакчиси Ҳакимуллоҳ Масъуд учун қасос амалиёти ўлароқ уюштирилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG