Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:08

Женевада АҚШ ва Эрон мулозимлари музокара ўтказмоқда


Женевада учрашувида Теҳрон тамсилчиси бўлган Аббос Ароқчи америкаликлар билан музокаралар конструктив муҳитда ўтаётганини билдирди.
Женевада учрашувида Теҳрон тамсилчиси бўлган Аббос Ароқчи америкаликлар билан музокаралар конструктив муҳитда ўтаётганини билдирди.
10 июнь куни Женевада АҚШ ва Эрон мулозимларининг ядровий қурол муаммоси юзасидан музокаралари давом этади.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арақчи музокараларнинг илк куни ижобий ва конструктив муҳитда ўтганини айтди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мари Ҳарф кечаги музокаралар “кенг кўламли” бўлиб, беш соатдан ортиқ давом этганини маълум қилди.

Женевада учрашган Вашингтон ва Теҳрон вакиллари Эрон ва олти йирик давлат ўртасидаги музокаралар олдидан орадаги ихтилофларни бартараф қилишга ҳаракат қилмоқдалар.

Эрон ядровий муаммоси бўйича жаҳоннинг олти давлати иштирокидаги музокаралар шу йилнинг 20 июлига белгиланган. Унда санкциялар олиб ташланиши эвазига Теҳроннинг ўз ядровий дастурини чеклашига оид узоқ муддатли шартнома бўйича томонларнинг якуний битимга келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG