Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:13

Исломобод Абдуллоҳ Абдуллоҳга қарши суиқасд бўйича Кобул даъвосини рад этмоқда


Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмийcи Тасним Аслам.
Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмийcи Тасним Аслам.
Покистон Афғонистон президенти лавозимига номзод Абдуллоҳ Абдуллоҳга қарши амалга оширилган суиқасдга алоқадорликка оид иддаоларни рад этди.

6 июнь куни амалга оширилган суиқасддан омон қолган Абдуллоҳ Абдуллоҳ 14 июнь куни ўтказилажак президентлик сайловида иштирок этадиган икки номзоднинг биридир.

Мазкур ҳужумдан 12 киши ҳалок бўлган, 40 киши тан жароҳати олган.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай идораси 8 июнь куни терговнинг дастлабки натижалари суиқасдга хорижий давлат махсус хизмати ва Покистоннинг Лашкари Тоййиба жанггарилар гуруҳи аралашгани ҳақида баёнот тарқатганди.

9 июнь куни Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Тасним Аслам: “Биз Покистоннинг бу ҳужумга алоқадорлигига оид ҳар қанақа имо-ишораларни кескин рад этамиз”, дея баёнот берди.

Аслам Исломобод Кобулнинг бу каби масъулиятсизлик билан берилган баёнотларидан ҳафсаласи пир бўлганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG