Линклар

logo-print
Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида бўлган қонли воқеаларга 4 йил тўлиши арафасида мамлакат жанубида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. 5 июндан милиция ва Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари кучайтирилган тартибда ишлашга ўтди. Аммо, ўтган 4 йил мобайнида миллатлараро муносабатлар яхшилангани эътироф этилмоқда.


Расмий маълумотларга кўра, 2010 йил 10 июнида бошланиб, бир неча кун давом этган миллатлараро тўқнашувларда 442 киши ҳалок бўлган. Қурбон бўлганлардан 295 нафари ўзбек, 123 нафари қирғиз, 1 рус, 1 покистонлик ва 1 уйғурдир.

Қонли воқеаларга 4 йил тўлиши арафасида мамлакат жанубида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Хусусан, шу йилнинг 5 июнидан милиция ва Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари кучайтирилган тартибда ишлашга ўтгани айтилмоқда.

2010 йил июнь воқеалари бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 нафари қирғиз, 8 нафари бошқа миллат вакилларидир. Ўш воқеалари юзасидан ўтаётган маҳкамаларининг баъзилари бугунги кунгача давом этмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG