Линклар

Украина ва Россия расмийлари ўртасида Киевнинг газдан қарзи ҳамда келгусида сотиладиган газ учун нархни келишиб олишга бағишланган музокараларда бирор натижага эришилмади.

Аввалига Москва раҳбарияти агар Киев ўз қарзларини тўлмаса, Украинага газ таъминотини 10 июнь куни тўхтатишини маълум қилган эди. Аммо, 10 ва 11 июнь кунлари айни масала муҳокамаси учун Брюсселда музокаралар белгилангач, газ таъминотидаги узилишнинг олди олинди.

Газпром ширкати матубот хизмати 10 июнь куни Европа ва Украинага берилаётган газ ҳажми аввалгидан озайтирилмаганини маълум қилди.

9 июнь куни Россия газининг Киев ва Ғарбга сотилишга оид муаммоларга бағишланган музокаралар Брюсселда учрашган томонлар ўртасида 7 соатдан ортиқроқ давом этди.

Музокараларда иштирок этган ЕИ расмийларидан бирига кўра, Киевнинг газдан қарзига оид келишувлар бир битимга яқинлаб қолган, аммо келгусида сотилажак газ нархи бобида ҳануз зиддиятлар бор.
XS
SM
MD
LG