Линклар

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бу йил декабрь ойи охирида бўладиган парламент сайловига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон расмий матбуоти берган хабарга кўра, парламентда сиёсий партиялар фракцияларининг кенгайтирилган мажлислари бўлиб ўтган.

Фракциялар вакиллари депутатларнинг ўз сайлов учаскаларида кўраётган тайёргарликлари, сайловчилари билан учрашувлар ва бошқа ташкилий ишлар бўйича ҳисоботлари муҳокама қилинган.

2014 йилнинг декабрь ойи охирида Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Қонунчилик палатасига сайланадиган депутатлар сони 150 нафар.

Бу сайловда Ўзбекистонда мавжуд 4 та сиёсий партия - Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати бўлган Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва ташаббус гуруҳлари кўрсатган номзодлар иштирок этади.
XS
SM
MD
LG