Линклар

Ўзбекистон ИИВ автомобилга видеорегистратор ўрнатиш тартибини аниқлаштирди


Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда хусусий автомобиль эгаларининг видеорегистратордан фойдаланиши тақиқланмаганини таъкидловчи маълумотни чоп этди.

ИИВ расмий хабарига кўра, видеорегистратордан фойдаланиш тақиқланмаган, фақатгина бу мосламани ўрнатишга оид қатъий тартиб белгиланган.

Яъни, видеокамера ва ёзиб олувчи қурилмадан иборат бу мослама ҳайдовчининг йўлни кўриш имконини чекламайдиган жойда, монитор ёки дисплейсиз, ёхуд монитор ва дисплей бўлса, у ҳолда салоннинг орқа қисмида ўрнатилиши мумкин.

Жисмоний шахсларга ўз машинаси салонида видеорегистратор ўрнатишга оид тавсиялар акс этган бу хабарда асл тартибдан бехабар бўлгани боис, "аксар ҳайдовчилар орасида бу мослама тақиқланганига оид хато фикр урчигани" таъкидланди.

Белгиланган тартибга амал қилмаган ҳолда, ҳайдовчига энг кам иш ҳаққининг икки баробари, тақрибан 64 АҚШ доллари миқдорида жарима солинади. Айни тартиббузарлик бир йил ичида такрор содир этилган ҳолда ҳайдовчига кўпроқ жарима солиниши ёҳуд 6 ойдан 1 йилгача автомобиль ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG