Линклар

Cotton Campaign Жаҳон Банкини Ўзбекистонга кредит ажратишни тўхтатиб туришга чақирди


Ўзбекистон пахтачилигидаги мажбурий меҳнатни тугатишни мақсад қилган ўнлаб халқаро ҳуқуқ гуруҳларини бирлаштирувчи Cotton Campaign коалицияси Жаҳон Банкига мурожаат қилиб Ўзбекистондаги пахта саноатини рағбатлантирувчи лойиҳаларини молиялашни тўхтатиб туришга чақирди.

"Жаҳон Банки Ўзбекистондаги молиялаштириш соҳаси ривожида жуда муҳим рол ўйнашини эътироф этиш шарт. Лекин бу банк мажбурий меҳнатдан фойдаланадиган тизимни қўллаб-қувватламаслиги керак", дейилди ташкилот 9 июнь куни тарқатган баёнотда.

Ушбу баёнотда Ўзбекистонда пахта етиштириш ва пахта ҳосилини йиғиб олиш даврида болалар ва катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиш амалиёти яна танқид қилинди.

10 июнь куни Жаҳон Банки бошқарув кенгаши билан Ўзбекистон расмийлари қишлоқ хўжалик¸ биринчи галда пахта саноатига мўлжалланган лойиҳалар юзасидан сўзлашув ўтказди.

Мазкур сўзлашув арафасида Cotton Campaign йўллаган баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати 2013 йилги пахта йиғим-терими даврида болалар ва катталардан иборат 1 миллиондан ошиқ аҳолининг мажбурий меҳнатидан фойдаланган.

Жаҳон Банки Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига оид қатор лойиҳалар, хусусан ирригация соҳасида амалга оширилиши кўзланган лойиҳалар учун 260 миллион АҚШ доллари миқдорида пул ажратиш ниятини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG