Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:23

Фаррух Соипов олган "Нафс" фильми продюсери Москвада ўғирлангани иддао қилинмоқда


Мирсобир Ҳамидқориев Москванинг Войковский туман полиция бўлимида. Сурат 2013 йил августида олинган.
Мирсобир Ҳамидқориев Москванинг Войковский туман полиция бўлимида. Сурат 2013 йил августида олинган.
Ўзбекистонда диний экстремизмда айбланиб, қидирувга берилган тошкентлик 37 яшар кинопродюсер ва тадбиркор Мирсобир Ҳамидқориев душанба куни Москва марказидан номаълум шахслар томонидан номаълум томонга олиб кетилган. Ўзбекистонлик бу диндор яқинда Россия Федерациясидан вақтинчалик қочқинлик мақомини олган. Ўзбекистон Бош прокуратураси Мирсобир Ҳамидқориевни "Ислом жиҳодчилари" террорчи гуруҳига асос солганликда айблаган.


Навбатдаги қочқин ўғирланди


9 июнь куни кечки соат 7 ларда Москванинг "Чистые Пруды" мавзесида суд қарори билан Россияда вақтинчалик сиёсий қочқинлик мақомини олиш арафасида бўлган 37 ёшли Мирсобир Ҳамидқориев ўғирлаб кетилди.

Москвада инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи “Ёрдам” нодавлат ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев Озодликка Ҳамидқориев ўғирлаб кетилганида унинг ёнида қочқиннинг рафиқаси ҳам бўлганини айтади.

- Кеча унинг турмуш ўртоғидан ўғирланди, деган хабар келди ва биз оқшом соат 2 гача полиция бўлимида “ўғирланди” деган ариза бердик. Аёли айтиб берди қай ҳолатда ўғирланганини. Улар машинасида келиб, аёли аптекага кирган ва Собирни тўрт киши қўлларини қайриб мошинага – аёли таксига ўхшаган машина деди - тиқиб, олиб кетишган. Буни одамлар ҳам кўрган. Бу одамларнинг кўринишини яхши кўра олмаган, лекин бири ўзбек, бири ўрис эканини кўриб қолган. Хотини 8 ойлик ёш боласи билан кўчада қолди, - дейди Ҳамидкориев Мирсобирнинг ҳозирда қаерда экани номаълумлигича қолаётганини гапирган ҳуқуқ фаоли.

Маълум бўлишича, ўша куни Мирсобирнинг рафиқаси Элеонора Исаева билан қўққсидан касал бўлиб қолган 8 ойлик фарзандини шифохонага олиб бориш учун такси чақиртирган.

Мирсобир Николай исмли шу такси ҳайдовчиси машинасида номаълум томонга олиб кетилган. Ҳодиса гувоҳлари машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган Ҳамидқориевнинг ёнига икки тарафдан югуриб келган барзанги йигитлар ўтириб олган ва машина жойидан ўқдек узиб кетган.

Баҳром Ҳамроев одатда ўзбек қочқинларини ўғирлаб кетиш ҳолатлари жума кунига тўғри келиши, Мирсобир эса душанба куни номаълум томонга олиб кетилганини эндиликда одам ўғирлашларда бевосита Россия ФСБси ҳам иштирок этаётганидан дараклигига ишора қилди.

Суҳбатдош сиёсий қочқинларни экстрадиция қилолмаган Россия махфий хизматлари уларни ноқонуний йўллар билан бериб юборишга киришганини иддао қилди.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:29 0:00
Бевосита линк

Мирсобир Ҳамидқориевнинг адвокати Илларион Васильев аввалига маҳаллий полиция улардан ариза қабул қилмагани ва ҳар тарафлама уни қидирувга беришга қаршилик қилганини Озодликка гапиради.

- 12 июнь байрам кунлари у қочқинлик мақомини олиши керак эди. Суд қарори кучга кириши керак эди бу куни. У ўғирлаб кетилишини сезиб, бизга ўз хавотирларини билдирган эди. Биз ишонмадик. Мен унинг ўғирланиши ўзбек махфий хизматларидан бошқа ҳеч бир ташкилотга керак эмас эди, деб ўйлайман. Кеча полиция бизнинг аризамизни қабул қилишдан бош тортди аввалига, кейин ҳар баҳона билан “Эртага келинг”, деб юборишди. Унинг аёлига кеча полицияда очиқчасига “Уни ҳеч ким қидирмайди”, деб айтишибди, - дейди Ҳамидқориевнинг адвокати Илларион Васильев Озодликка.

Ҳимоячи Мирсобирнинг ўғирлаб кетилиши юзасидан Европа Суди, маҳаллий полиция, Чегара хизмати ва ҳатто, ФСБга мурожаат қилганини маълум қилди.

Ўтган йилнинг 7 август куни Москванинг Головинская туманлараро прокуратураси Ҳамидқориевни Ўзбекистонга топширишга асос йўқлиги боис, ҳибсдан озод қилганидан кейин ўзбек кинопродюсери ўз адвокатлари орқали Россиядан сиëсий бошпана сўраган эди.

Жорий йилнинг 12 майида Мирсобир Ҳамидқориевга Москва шаҳар Замоскворецкий туман суди қарори билан Россияда қочқинлик мақоми берилиши белгиланди.

Озодлик сўнгги бир неча ой давомида Россияда¸ айниқса¸ диндорларга қарши Ўзбекистондан келаётган сўровлар ва мамлакатдан ўғирлаб кетилаётган қочқинлар сони кескин ошгани кузатилаётгани тўғрисида хабар бериб келмоқда.


Ҳамидқориев иши

Мирсобир Ҳамидқориевни яқиндан билганлар унинг намозхон бўлганини айтишади.

Мирсобир Ҳамидқориев Ўзбекистонда тақиқлаб қўйилган “Нафс” фильмига продюсерлик қилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси айбловига кўра¸ Мирсобир Ҳамидқориев ўз тарафдорлари билан “Ислом жиҳодчилари” ташкилотини яратган.

Адвокат Илларион Васильев ўз тасарруфидаги ҳужжатларга асосланиб, кинопродюссер мамлакат ҳукмдор элитасининг “соҳибаси” билан конфликтга тушганини айтади.

Илларион Васильевнинг Озодликка айтишича, Ҳамидқориев Тошкентдаги 1,5 миллион долларлик мол-мулкидан айрилган. Унга тегишли "Мир электроники" дўкони олиб қўйилган.

Ўзбекистонда продюсер Мирсобир Ҳамидқориевга 2011 йил 3 январда сиртдан жиноий иш қўзғатилган.

Мирсобир Ҳамидқориев 2011 йил 1 апрелда қидирувга берилган, 7 июнда Россия ИИВ федерал қидирув хизмати рўйхатига киритилган.

“Мемориал” маълумотларига кўра, "Ислом жиҳодчилари" диний гуруҳига алоқадорлик айби билан 40 киши ушланган.

"Мемориал" фаоллари ўз қўлларидаги ҳужжатларга асосланиб, ушланганлардан 30 нафари 60 минг долларгача бўлган пора эвазига озодликка чиқарилгани ва қолган 9 киши, жумладан, Ҳамидқориевнинг акаси ҳам узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинганини айтишади.

Бу қама-қамалар пайтида Ҳамидқориев ва спортчи Улуғбек Шукуровлар мамлакатдан қочишга муваффақ бўлишди.
XS
SM
MD
LG