Линклар

Россия Украина шарқида инсонпарвар ёрдам учун йўлак очилишини қувватлади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киев раҳбариятининг Украина шарқида инсонпарварлик ёрдамлари учун ҳимояланган йўлак очиб бериш қарорини қувватлади.

Мамлакат шарқида ҳукумат армияси ва россияпараст кучлар ўртасида жанг ҳаракатлари ҳануз давом этмоқда.

Киевнинг қарорини шарҳлаган янги президент Петро Порошенко асосий мақсад қурбонлар сонини оширмаслик эканини таъкидлаган.

Бу қарорни қувватлаган Россия Ташқи ишлар вазири бугун Санкт-Петербург шаҳрида Германия ва Польша ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.

Германия Ташқи ишлари вазири Франк Вальтер Штайнмаер музокаралар чоғида томонлар Украина бўҳронига барҳам бериш учун чора-табирлар қўллашга тайёрлигига амин бўлганини айтди.

Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Украинанинг НАТО га аъзо бўлиши масаласи ҳозирча "кун тартибига қўйилмаган" масала эканини урғулади. Украинанинг бу истагига Москва қаршилик билдирган.
XS
SM
MD
LG