Линклар

logo-print
Европа Комиссияси Россия ва Украина 11 июнь куни Брюсселда газ бўйича музокараларни қайта бошлашини маълум қилди.

10 июнда Европа Иттифоқи вакили ўртамчилигида ўтган Россия ва Украина энергетика вазирлари музокараларнинг сўнгги босқичи натижасиз якунланган эди.
Томонлар газ нархи ва қарздорлик масаласи бўйича муросага кела олмаган.

Газпром Украинанинг Нафтогаз ширкати Россияга миллиардлаб доллар қарз бўлиб қолганини иддао қилмоқда. Украина эса Россия бу мамлакатга бериладиган ҳар минг кубометр газ нархини 268 доллардан 485 долларга кўтариб юборгани учун қарзни тўлашдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG