Линклар

Бразилиянинг футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказиладиган шаҳарларидан бирини сув босди


Бразилиянинг Парана штатида 10 июнь куни рўй берган сув тошқинида ўн одам ҳалок бўлди, ўн минглаб одамлар эса ўз уйларини тарк этди.

Қаттиқ жала ёғиши оқибатида юзага келган сув тошқинидан жами юздан ортиқ шаҳар ва аҳоли пунктлари аҳолиси жабрланди. Сув тошқини штатнинг пойтахти Куритиба шаҳрига ҳам зиён келтирди. Мазкур шаҳарда пайшанба куни Бразилияда очиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг бир нечта ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Куритибада машқлар ўтказаётган Испания терма жамоаси машғулотлари одатдаги режимда давом этаётгани хабар қилинмоқда. Маълум бўлишича, шаҳар стадиони ва машғулот марказига сув тошқинидан зарар етмаган.
XS
SM
MD
LG